Сообщения

Сообщения за ноябрь, 2020

КЎНГИЛДАН ЧИҚМАГАН ҚЎШИҚ ХАЛҚҚА ЕТИБ БОРМАЙДИ

Изображение
         Халқ артисти Хайрулла Лутфуллаев қўшиқлари кириб бормаган хонадон юртимизда бўлмаса керак. Санъаткор яратган ўнлаб қўшиқлар кўп асрлик мусиқий меросимиз хазанисидан муносиб жой олган.   Ўзбекистон халқ артисти Мукаррама Турғунбоева бошчилигидаги «Баҳор» ансамбли билан юздан ортиқ мамлакатда ўзбек санъатини тарғиб қилишга улкан ҳисса қўшган. Бугун Ўзбекистон халқ артисти, профессор Хайрулла Лутфуллаев газетамиз меҳмони бўлди. – Хайрулла ака, суҳбатимизни инсон ҳаётининг энг беғубор даври бўлган болалик хотираларидан бошласак. Эл суйган санъаткорнинг болалиги қандай ва қаерларда ўтган? – Болалигимни эсласам кўз ўнгимда Эски Жўва кўчалари гавдаланади. 1945 йил 25 октябрда Тошкент шаҳрида туғилганман. Оилада ота-онамизга бўлган меҳр кучли бўлган. Онам доим отамнинг ҳурматини жойига қўяр эди. Шундан бизда ҳам отамизга чексиз ҳурмат бор. Оилада ҳаммамиз отанинг маслаҳати, отанинг рухсатисиз бирор иш қилмаганмиз. Косибчилар оиласида туғилганман. Отам, амакиларим – ҳаммалари косиб бўл