Сообщения

Сообщения за октябрь, 2022

Болалик ҳеч қачон ўлмайди!

       22 март... Эрта тонгда севимли ёзувчим Худойберди Тўхтабоевнинг вафот этгани ҳақидаги хабарни эшитганимда, бирдан юрагим ҳувуллаб қолганини ҳис этдим. Ўз бувамни йўқотгандай бўлдим. Кўзларимдан ёш тўхтамади.    Устоз билан 2018 йиллар газета учун  суҳбат  уюштириш мақсадида учрашган эдим.  Кечагидек эсимда, айни ёзнинг чилласи, касалхонада даволанаётгандим. Сокин ва зерикарли касалхонада ўзимни адибнинг “Қиз болага тош отманг” асарини ўқиш билан овутдим.  Мутолаа чоғида менда муаллиф билан учрашиш, суҳбатлашиш истаги пайдо бўлди. Касалхона бош шифокорига жавоб беришларини сўраб илтимос қилдим. Бир амаллаб эртаси куни уйга рухсат олдим. Шу орада «Тонг юлдузи» газетаси таҳририятидан Худойберди Тўхтабоевнинг телефон рақамини ҳам олдим.  Адиб мени хонадонига таклиф этди. Уйларига борганимда мени худди эски танишлардек, самимий кайфиятда кутиб олган эдилар. Бир пиёла чой устида дилдан суҳбатлашган эдик.  Суҳбат давомида ёзувчи мактабдаги фаолияти, муаллимлик даврларини ҳам эслаб ў