Сообщения

Сообщения за декабрь, 2020

УЙЛАРНИНГ ТОМИ ПАСТ, ОДАМЛАР ОРИЯТИ БАЛАНД БЎЛАРДИ...

Изображение
       Таниқли санъаткор Тоҳир МАҲКАМОВ билан суҳбат – Суҳбатимизни инсон умрининг зангори фасли – болалик хотираларидан бошласак. Эл суйган санъаткор Тоҳир Маҳкамовнинг болалиги қандай ўтган? – Оилада энг кенжаси, еттинчи фарзандман. Болалигимда санъатга жуда қизиқар эдим, уйда хонтахтаю пиёлаларни уриб куй ҳосил қилишни яхши кўрардим. Биз оддийгина икки хонали уйда етти фарзанд катта бўлдик. Энди бир ўйлаб кўринг, ота-онам ҳаммамиз тўққиз жон, икки хонали уйда яшаганмиз. Билмадим, у пайтлар одамларнинг даргоҳи ҳам, кўнгли ҳам кенг бўлганми – ўша уй бизга ҳечам торлик қилмаган. Унинг файзи ҳам бўлакча эди... У пайтлар уйларнинг томи паст бўларди, у томдан бу томга сакраб ўтиб кетаверардик. Аммо одамлардаги орият, оқибат хислатлари ҳозирги баланд томлардан ҳам анчагина юқори эди. Мана, ҳозир уйлар эртаклардагидек баланд, ҳашаматли, ўн-йигирматалаб хонаси бор. Томлари кўкка етади. Лекин уларда яшайдиган бола йўқ. Уйи катта, лекин унда югуриб ўйнайдиган боласи бир дона... Ҳамма болалар к