МЕН ЁЛҒИЗМАН, ОВОЗИМ ЁЛҒИЗ...
Халқимиз севган, соғинган ҳофиз ва шоир Дадахон Ҳасанов бугунги саҳифамиз меҳмони «Жаҳон маданияти мусиқа саънати тарихида жуда кўп улуғ бахшилар, шоирлар ўтган. Лекин бутун умр – муттасил бир халқнинг аччиқ тақдирини, қувончу аламини Дадахон Ҳасанчалик куйлаган шоир – ҳофиз йўқдир дунёда», – деган эди халқ шоири Рауф Парфи. Дарҳақиқат, Дадахон Ҳасанов сўзга ипак кийдирди, ажойиб қўшиқлар яратди. Санъаткор яратган ўнлаб қўшиқлар кўп асрлик мусиқий меросимиз хазанисидан муносиб жой олди. Дадахон Ҳасан 1993 йилда Aҳмад Яссавий номли халқаро мукофотга сазовор бўлган. У яратган шеър ва қўшиқлар ХХ асрнинг, Туркистон халқининг овозига, дардига айланди. Ҳофизнинг ўзига хос адабий мероси мавжуд. Aслида, мингдан ортиқ шеърлари «Шайдо кўнглим», «Шоҳимардон сойлари», «Чаманимдан айирма», «Баҳор келар боғларга» китобларида жамланган. Сизга ёд бўлиб кетган, деярли ҳар куни хиргойи қиладиган қўшиқларингиз кўпи аслида Дадахон Ҳасан яратган ашулалар эканини билмаслигингиз ҳам мумкин эҳти