Сообщения

Сообщения за январь, 2021

ЗУЛАЙҲО БОЙХОНОВА: «ОНАМ АЙТГАНИНИ ЭМАС, ҚАЛБИМ БУЮРГАНИНИ ТАНЛАДИМ...»

Изображение
  – Келинг, суҳбатимизни бироз аввалдан бошласак. Машҳур Зулайҳо Бойхонова бўлишингиз учун илк қадамларни қандай қўйгансиз? – Мен «Aссалому алайкум, азиз томошабинлар! Ҳозир саҳнамизга Ўзбекистон халқ артисти Зулайҳо Бойхоновани таклиф қиламиз, марҳамат», деб ўзимга ўзим қарсак чалиб, ойнаси йўқ дераза ромидан «саҳна»га чиқиб келардим... Ҳа, ёшлигимда мана шундай ширин хаёллар оғушида учиб юрар эдим… Наманган вилоятининг Уйчи тумани, Бирлашган қишлоғида оддий оилада туғилиб-ўсдим. Ота-онам зиёли инсонлар бўлишган. Биз оилада олти фарзандмиз, тўрт қиз, икки ўғил. Онам «Сен бешикда ётган пайтингдаёқ, саънаткор бўлишинг билинарди. Мен уй ишлари билан овора бўлиб, сени бешикка бойлаб кетардим. Сен бўлса, ўзингга ўзинг алла айтиб, ухлаб қолардинг», деб кўп айтардилар. Мактабда адабиёт, тарих, жисмоний тарбия ва энг асосийси мусиқа маданияти фанини яхши кўриб ўқирдим. Мусиқа ўқитувчимиз Долимжон Aбдуллаев бошқа синфдошларимга қараганда менга кўпроқ эътибор берарди. Ўша пайтларда мактабдан к